Янгиликлар
Акциядорлик жамиятига “Shanghai Electric Group Co.,Ltd.” компанияси делегацияси ташриф буюрди
  • 13.04.2024
  • 147

“Shanghai Electric Group Co.,Ltd.” компаниясининг витса-президенти жаноб Хиао Веиҳуа бошчилигидаги делегация ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.A.Исақулов бошчилигидаги делегациялар ўртасида ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида хорижий компания томонидан амалга оширилаётган “220 кВ кучланишли биринчи рақамли «Зафаробод» подстанцияси қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш босқичлари, юзага келаётган малалаларга ечимлар, ҳамкорликнинг самарали натижалари атрофлича таҳлил этилди.

Шу билан бирга, ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий техник-муҳандислик ҳолати, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш ҳамда келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари ишчи тартибда муҳокама қилинди.

✍️ Инвестиция бош бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>