Янгиликлар
Бош прокуратура: Шаҳрихон туманидаги цехнинг маъмурий биносида электр тармоғига ноқонуний уланиш оқибатида 399 млн сўм зарар етказилган
  • 13.04.2024
  • 140

Прокуратура органлари томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти, Шаҳрихон туманидаги  “Е”  МЧЖ иш юритувчиси А.Х. ва бошқалар томонидан жамиятга қарашли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чикариш цехининг маъмурий биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига  ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириб келинганлиги натижасида 399  млн. сўм  зарар етказилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан “Е”  МЧЖ иш юритувчиси А.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Манба

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>