✔️ Муҳофаза зоналарида яқинида варрак учириш ҳаёт учун хавфли ва электр таъминоти барқарорлигига салбий таъсир этади.
АЗИЗ ФУҚАРОЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қароридан:
2-боб, 15-банд: Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашининг бузилиши, … , шунингдек экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:
а) электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;
б) ... электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни жойлаштириш;
в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабел линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш (муҳофаза зонасида) тақиқланади.
▶️ Батафсил
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати