Янгиликлар
МАТБУОТ АНЖУМАНИ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда 2024 йилда амалга оширилаётган устувор вазифалар (2024 йил 29 март, жума, соат 15:00)
  • 29.03.2024
  • 110

ПРЕСС-РЕЛИЗ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти.

Акциядорлик жамияти асосан электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга транспортировка қилиш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, электр энергияси экспорт ва импорт амалиётларини бажариш, шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш каби ишларни амалга оширади.

2023 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТ НАТИЖАЛАРИ

1. Электр энергиясини узатиш бўйича. 2023 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт•соат электр энергияси узатилиб, режа 101,3 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати 2022 йилга нисбатан 106,2 фоизни ташкил этди.

2. Экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши: 2023 йилда экспорт кўрсаткичлари режага мувофиқ бажарилди. Жумладан, Афғонистонга электр энергияси экспорти ва электр энергиясининг транзит хизматлари амалга оширилди.

3. Инвестиция дастурининг ижроси бўйича. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ–459-сон қарорига асосан Акциядорлик жамияти томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан умумий қиймати 1 346,36 млн. долларга тенг бўлган 17 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. 2023 йил давомида жами 165,74 млн. доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, яъни шу маблағ ҳажмидаги ишлар амалга оширилиб, режа 104,39 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати 2022 йилга нисбатан 147,4 фоизни ташкил этди.

4. Модернизация ва реконструкция ишлари: Модернизация дастури доирасида 7та подстанцияда 1452,3МВА қўшимча ўтказувчанлик қуввати яратилди. Жумладан,Фарғона вилоятидаги “Сокин” ПС 200МВА, Тошкент шаҳри “Юксак” ПС 75МВА, Сурхондарё вилояти “Шеробод” ПС 125МВА, Қашқадарё вилояти “Қарши” ПС 202,3МВА, Тошкент вилояти “Чирчиқ” ПС 125МВА, Андижон вилояти “Сарой” ПС 125МВА, Навоий вилояти “Томди” подстанциясида 600МВА. Бундан ташқари, жами 309та куч трансформатори, 1716та 110–220–500 кВ кучланишли ўчиргичлар, 25та компрессор қурилмаси, 5900км зиёд узунликдаги юқори кучланишли электр тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди, 11865км узунликдаги магистрал электр тармоқлари даврий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

5. Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида: 2023 йилда 10 та лойиҳа инвестор компаниялари билан тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниб, умумий қуввати 1750 МВт янги электр станциялари қурилиб ишга туширилди. Ушбу электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини энерготизимга узатиш учун 46 км узунликдаги магистрал электр тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

6. Сарф-харажатларни қисқартириш: 2023 йилда 348,6 млрд сўм миқдорида маблағ иқтисод қилинди, жумладан, инвестиция лойиҳаларини оптималлаштириш ҳисобига 288,0 млрд сўм, носоҳавий фаолиятларни оптималлаштириш ҳисобига 29,3 млрд сўм, харид шартномаларини оптималлаштириш ҳисобига 19,1 млрд сўм, маблағларни иқтисод қилиш ҳисобига 4,7 млрд сўм, энергия ва газ ресурсларини тежаш ҳисобига 6,5 млрд сўм, “Энергиямахсусавто” ташкилотини филиалга айлантириш ҳисобига 1,0 млрд сўм иқтисод қилинди.

7. Янги иш ўринлари: 2023 йилнинг якуни билан Акциядорлик жамияти тизим корхоналарида 22 та янги иш ўрни яратилди ва режа 200 фоизга бажарилди.

2024 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР

Биринчидан, магистрал электр тармоқлари орқали 74,0 млрд кВт•соат электр энергиясини узатиш кутилмоқда ҳамда 9150,0 минг кВт•соат миқдорида электр энергияси истеъмолини иқтисод қилиш режалаштирилган.

Иккинчидан, 2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан умумий лойиҳа қиймати 1 915,7 млн долларга тенг бўлган 23 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳалар доирасида 2024 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 430,6 млн доллар (2023 йил режасига нисбатан ўсиш сурати 270,0 фоиз) маблағ ўзлаштириш режалаштирилган. Жумладан:

Давлат кафолати остидаги чет эл маблағларидан – 164,1 млн доллар (2023 йил ташқи қарз ўзлаштириш режасига нисбатан ўсиш сурати 178,4 фоиз).

• Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 200,0 млн доллар.

• Корхона ўз маблағларидан 62,2 млн доллар.

• Тижорат банклари кредит маблағлари – 4,3 млн доллар.

Учинчидан, модернизация дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида 3 та подстанцияда жами 434 МВА қўшимча қувват яратилиши режалаштирилган, жумладан, Андижон вилояти “Лочин” подстанциясида 300 МВА, Наманган вилояти “Сардор” подстанциясида 100 МВА, Тошкент шаҳри “Қуйлиқ” подстанциясида 34 МВА.

Тўртинчидан, магистрал электр тармоқларида умумий қуввати 736 МВА бўлган 9 дона куч трансформатори, 31 дона 110–220–500 кВ кучланишли ўчиргичи, 4 дона компрессор қурилмаси ва 848,25 км узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, 304 дона подстанциядаги трансформаторлар ва автотрансформаторлар, 1643 дона ўчиргич, 12 дона ҳаво компрессори ҳамда 5451,1 км узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Бешинчидан, харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш ҳисобига 350,0 млрд сўм миқдорида қисқартириш режалаштирилган.

Олтинчидан, экспорт кўрсаткичлари 111,8 млн доллар миқдорида прогноз қилинмоқда.

Еттинчидан,тизим корхоналарида 28та янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган.

«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram:

 https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube:
https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

‖ ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ:

https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

‖ Коррупцияга қарши курашиш:

https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz    

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545

«Онлайн резюме»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

 

МВА — мегавольт•ампер (тўла қувват);

МВт — мегаватт (ўрнатилган қувват);

кВт — киловатт (қувват бирлиги):

кВт•соат — киловатт•соат (электр энергияси бирлиги).

 

https://uza.uz/posts/584245

https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/29/electricity/

https://aniq.uz/yangiliklar/2023-yilda-magistral-elektr-tarmoqlari-orqali-71-9-mlrd-kvt-soat-elektr-energiyasi-uzatilib-reja-101-3-foizga-bajarildi

https://daryo.uz/k/2024/03/30/ozbekiston-milliy-elektr-tarmoqlari-2023-yilda-afgonistonga-qancha-elektr-energiyasi-eksport-qilgani-ochiqlandi

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>