Янгиликлар
Тожикистон энергетика ва сув ресурcлари вазири бошчилигидаги делегация аъзолари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 26.03.2024
  • 182

Бугун, 2024 йил 26 март куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ кичик мажлислар залида Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурcлари вазирлиги делегацияси билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.
 
⚡️Тожикистон энергетика ва сув ресурcлари вазири Жума Далер Шофакир бошчилигидаги делегация аъзоларини Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кутиб олди. Учрашувда, шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий деспетчерлик маркази» ДУК раҳбари M.Бобоев ҳам иштирок этди.
 
Ишчи масалаларга бағишланган учрашув давомида Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими доирасидаги ҳамкорликда лойиҳаларининг ҳолати, техник-муҳандислик муаммоларининг ечимлари, диспетчерлик марказлари фаолияти, шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантиришга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар Марказий Осиё минтақасида энергия ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, юқори кучланишли янги электр тармоқларини қуриш ва улардан тизим фаолиятининг барқарорлигини таъминлашда самарали фойдаланиш усуллари, диспетчерлик марказлари фаолиятини юксалтиришда тажриба алмашиш, электр энергетика тармоғига татбиқ этилаётган рақамли дастур ва ускуна-жиҳозларни амалиётга татбиқ этиш, релели ҳимоя ва автоматика тизимлари ўлчамларини созлаш масалаларини атрофлича таҳлил қилдилар.

Учрашувда, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларининг элeктр энергетика умумтизимига таъсирини ўрганиш, "яшил энергия" манбаларидан оқилона фойдаланиш, электр энергияси захира манбалари — аккумляция жараёнининг аҳамияти ва иқтисодий самараси, бундан ташқари, икки мамлакат чегара ҳудудларида жойлашган электр тармоқларини таъмирлаш-созлаш амалиётларига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>