Янгиликлар
Диққат, эълон! 2 та электр узатиш тармоғи белгиланган ишларни хавфсиз бажариш учун вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 18.03.2024
  • 114

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарорига мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Нишон туманида янги қурилаётган 500 МВТ бўлган фотоэлектр станцияси ҳамда Талимаржон ИЭС 220 кВ  очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини узатгичлари техник-муҳандислик номи Фарҳод–1 ва Фарҳод–2 бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг устидан кесиб ўтганлиги сабабли, 2024 йил 19 март куни 08:00 дан 10:00 гача 110 кВ кучланишли Нишон–1 ва Нишон–2 электр узатиш тармоқлари навбатма-навбат, белгиланган ишларни хавфсиз бажариш учун, вақтинча тармоқдан узиб турилади.

⚡️ 110 кВ кучланишли Фарҳод-1 ва Фарҳод-2 электр узатиш тармоқлари эса 10:00 дан 18:00 гача тармоқдан узилади.

Эслатиб ўтамиз, 110 кВ кучланишли Фарҳод–1 ва Фарҳод–2 электр узатиш ҳаво тармоғи Нишон–1 ва Нишон–2 линияларининг (отпайка) шахобчаси орқали таъминланган.

❗️Бунда истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмайди, фақатгина 2 та тармоқ орқали етказиб берилаётган электр энергияси вақтинча битта тармоқ орқали етказиб берилади.

⚡️ Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>