Бугун, 2024 йил 6 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.Исақулов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи Хитой Халқ Республикасининг «China Energy Engineering Corporation» компанияси вакиллари билан муҳокамалар учрашувини ўтказди.
Учрашувда анъанавий турдаги ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш ва шамол электр станциялари учун аккумуляция нуқталари ҳамда энергия сақлаш қурилмаларининг янги ихтироларидан энергетика тизимида самарали фойдаланиш масалалари, шу билан бирга, ишчи тартибдаги бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилиб, ҳамкорликдаги фаолият учун зарур омиллар таҳлил этилди.
Эслатиб ўтамиз, электр энергетика соҳасига янги технологияларни татбиқ этиш ва рақамли дастурлар орқали самарали фаолият юритишни ташкил этиш соҳа вакилларига Ҳукумат томонидан қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати