Бугун, 2024 йил 5 март куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.Исақулов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи Ўзбекистон энергетика соҳасида давлат-хусусий шериклиги асосида фаолият юритаётган туркиялик ҳамкорлар билан муҳокамалар учрашувини ўтказди.
Учрашувда ишчи тартибдаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, ҳамкорликдаги фаолият учун зарур омиллар таҳлил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарорларига мувофиқ ишга туширилган бир нечта давлат-хусусий шериклиги асосидаги лойиҳалар бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ишлари билан ҳам шуғулланади.
‖ Veb-sahifa ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати