Янгиликлар
ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ МУБОРАК!
  • 29.08.2020
  • 747

   Азиз жамоадошлар, ҳурматли ҳамкасблар!

   Аввало, сиз, азизларни, энг буюк ва энг азиз байрамимиз — Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

   Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган шу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини барчамиз яна бир бор чуқур ҳис қилиб турибмиз.

   Жонажон Ўзбекистонимизда сиз сингари ўз касбининг фидойи одамлари сафи янада кенгайиб, олижаноб меҳнатингиз самарасидан аввало ўзингиз, оилангиз ҳамда эл-юртимиз баҳраманд бўлиб келаётганлиги кўнгилларда касбий ифтихор кайфиятини уйғотади.

Илоҳим, юртимиз тинч осмонимиз мусаффо, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин! 

   Озод Ватанимиз равнақи ва фаровонлиги, республикамиз энергетикаси ривожи йўлида амалга ошираётган фидокорона, маъсулиятли ва эзгу ишларингизда ҳамиша зафарлар ёр бўлишини истаб қоламан!

   Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан барча ҳамкасбларимизни, жамоа аъзоларимизни самимий муборакбод этар эканман, барчангизга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, Жамиятимиз равнақи йўлидаги ишларингизда муваффақиятлар тилайман!

 

   Бугунги таҳликали замонда бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, энг аввало саломатлигимизга алоҳида эътибор қаратишимиз талаб қилинмоқда. Биз дунё миқёсидаги бугунги саросимали кунлардан ўзимиз учун муҳим хулосаларни чиқаришимиз ва албатта тартиб-қоидаларга сўзсиз амал қилмоғимиз керак.

   Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, тинчлик-осудаликда етиб боришимиз ва табаррук байрамларни муносиб қаршилашимиз насиб этсин! Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар тилайман.

   Мустақиллигимиз абадий бўлсин! 

 

  Дадажон Айнақулович Исақулов,

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>