Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанциялардаги электр қурилма ва ускуналари доимий назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 19.02.2024
  • 58

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
 
Мисол учун, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати томонидан юқори кучланишли трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизими созлигини текшириб, тегишли тартибда қайд этиб боришмоқда. Бундан ташқари, очиқ тақсимлаш қурилмаларидаги электр тармоқларининг тепловизор кўригидан ўтказилиб, кабель каналларининг усти қоп қопламасидан тозаланмоқда.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>