Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари бригадалари ноқулай об-ҳаво туфайли содир бўлган носозликларни бартараф этишмоқда
  • 17.02.2024
  • 70

Кеча, 2024 йил 16 февраль куни юртимизда кузатилган об-ҳавонинг кескин ўзгариши, кучли шамол ва совуқ об-ҳаво оқими айрим ҳудудлардаги электр жиҳоз ва ускуналари барқарор фаолиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.

⚡️ Мисол учун, 220 кВ кучланишли «Файзиобод» ва «Адолат» подстанцияларини боғловчи Л-А-Ф линиясининг 99- ва 100-таянч устунлари кучли шамол таъсирида шикастланган.

Айни дақиқаларда "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали навбатчи бригадалари юзага келган носозликни бартараф этишмоқда ва бунинг учун махсус техника ҳамда механизмлар жалб этилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Л-А-Ф линиясида ноқулай об-ҳаво туфайли содир бўлган носозлик истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилишига сабаб бўлмаган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>