Янгиликлар
«Наманган МЭТ» филиали: Демонтаж-монтаж ишлари муваффақиятли якунланди
  • 16.02.2024
  • 78

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли Қарорига асосан Филиал тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида эксплуатацияда фойдаланиб келинаётган, қуввати 125 МВА бўлган автотрансформаторни 250 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш (демонтаж-монтаж) ишлари  муваффақиятли якунланди.
 
⚡️ АТ-3-250 МВА автотрансфоматори 220, 110 ва 10 кВ кучланишли ячейкалари тасдиқланган дастурга асосан кучланиш остига қўйилди.
 
Натижада 220/110/10 кВли «Сардор» подстанциясида қўшимча 125 МВА қувват ўтказиш имконияти яратилди ҳамда Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Янги Наманган, Давлатобод, Тўрақўргон ва Чуст туманлари ҳудудидаги аҳоли истеъмолчилари ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналари электр таъминоти ишончлилиги бирмунча оширилди.

✍️ Равшан Ибрагимов, «Наманган МЭТ» филиали директори

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>