Қизиқарли хабарлар
Ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш – сунъий ёмғир яратиш
  • 30.01.2024
  • 408

Покистонда илк марта Лаҳордаги ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий ёмғирдан фойдаланилди ва бу фақат қисқа вақт ичида ёрдам берди.

Лаҳор шарқий Панжоб вилоятининг пойтахти бўлиб, дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Сунъий ёмғир Лаҳорнинг ўнта туманида «булутлар экиш» тизими яъни булутларда намликнинг конденсацияланиш жараёнини тезлаштирадиган ва натижада ёмғир ёғишига олиб келадиган технология ёрдамида ишлаб чиқилди.

Қулай об-ҳавони икки ҳафта кутиш керак эди. Экиш муваффақиятли амалга ошди, аммо ёғингарчилик кутилгандек бўлмади. Зарралар билан ифлосланиш даражаси 300 мкг/м3ъдан 189 мкг/м3ъгача тушди. Бироқ, бир неча кундан кейин кўрсатгичлар яна эски ҳолатга қайтиб қолди.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/2379

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>