Янгиликлар
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ҳамда Навоий вилояти ҳудудларида юқори кучланишли электр тармоқлари, шунингдек Саримой аҳоли яшаш пунктида замонавий ўчириб-ёқиш пункти қурилмоқда
  • 28.08.2020
  • 687

   ✅  Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Осиё Тараққиёт Банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокида бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

   ЛОЙИҲА НОМИ:  ««Тахиатош иссиқлик электр станцияси»дан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача 220 кВли электр узатиш линиясини қуриш» инвестицион лойиҳаси;

   ҲУҚУҚИЙ АСОС: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 июндаги ПҚ-2541-сонли қарори;

   ⚡️ ҲУДУДИЙ ҚАМРОВИ: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари;

   ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ:  258,5 млн. АҚШ доллари миқдорида;

 

 

   ⚠️ ЛОЙИҲА МАҚСАДИ: Ўзбекистон Республикасининг шимолий-ғарбий энерготизими истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятида электр энергияси танқислигини камайтиришдан иборат. Шунингдек, лойиҳанинг якуний натижаларига кўра Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ва бошқа тоифаланган объектлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш назарда тутилган;

   ✅  ЛОЙИҲА НАТИЖАСИ: Лойиҳа доирасида 1241 дона таянч устунлари ўрнатиш ва 364 км узунликдаги 220 кВли ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилган (100%). Ҳаво линиялари кучланиш остида синов амалиётидан муваффақиятли ўтди. «Хоразм» подстанциясини модернизация ишлари ва янги ҳамда замонавий «Саримой» ўчириб-ёқиш пунктини фойдаланишга топшириш жорий йил ноябрь ойига қадар тўлиқ якунланиши кутилмоқда. Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашни кафолатлаш учун хизмат қилади. Лойиҳа доирасида 56 янги ишчи ўринлари яратилади, «Хоразм» подстанциясининг ўтказувчанлик қуввати оширилиб,  юқори кучланишли «Саримой» ўчириб-ёқиш пункти фойдаланишга топширилади;

 

 

   ⏯  ОАВ МАЙДОНИДА ЛОЙИҲА ҲАҚИДА: «Инвестицион лойиҳанинг I босқич якунлари хусусида» «Ўзбекистон–24» телеканалининг «Ахборот» дастурида.  Лойиҳа фаолияти Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг uza.uz саҳифаларида.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>