Янгиликлар
Ёқилғи-энергияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
  • 14.02.2024
  • 70

#Биласизми

Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin/6951

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>