Янгиликлар
«Яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича Циан ва Ченду тажрибаси ўрганилди
  • 09.02.2024
  • 285

Хитойнинг яшил энергетикага оид тажрибасини ўрганиш мақсадида пресс-тур ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Пресс-тур давомида иштирокчилар Хитойнинг Ченду ва Циан шаҳридаги энергетикбкомпаниялар фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди.

“Чина ХД” компанияси энг катта кучланишга эга бўлиб, бугунги кунда 500 квтли трансформаторларни Ўзбекистонга етказиб бермоқда. Компанияда 11 000 нафар ходим фаолият олиб боради. Айнан трансформатор ишлаб чиқаришда эса 1000 дан ортиқ ишчи туну кун ишлайди. 

Компаниянинг иккинчи манзили Циан шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда катта ҳажмдаги электр қурилмалари, генераторлар ишлаб чиқарилади. Бу тармоқ ҳам йўналиши жиҳатидан дунёдаги энг йириги ҳисобланади. 

“Чина ХД” Ўзбекистон билан ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда 100 та подстанция қуриш ва модернизация қилиш ҳамда 110, 220 ва 500 квтли кучланишга эга электр узатиш тармоқларини бунёд этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, мис кластерида электр техника ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

Пресс-турнинг яна бир манзили «Лонги» компаниясининг Циан шаҳридаги штаб-квартираси ва заводи бўлди. Таъкидлаш жоизки, бу компания қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Дунё бўйлаб компаниянинг 30 офиси, Хитой Малайзия ва Ветнамда 15 та ишлаб чиқариш базаси бор. Диққатга сазовор томони шундаки, дунёдаги ҳар 4 қуёш модулидан 1 таси «Лонги»га тегишли. Компания ўтган йилларда 20 гиговаттдан ортиқ қуёш панелларини хорижий давлатларга етказиб берган ягона компаниядир. 

"Биз қуёш панелларини маҳаллийлаштиришда ёрдам беришга тайёрмиз. Биз бозорларга давлат томонидан берилаётган имкониятлар ва имтиёзларни ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёда катта салоҳиятга эга", — деди «Лонги» компаниясининг Яқин Шарқ, Африка ва Марказий Осиё минтақаси бўйича президенти Жамес Жин. 

Маълумот учун, Тошкент вилоятининг яшил водород ишлаб чиқариш технологияси айнан «Лонги» билан ҳамкорликда йўлга қўйилади. Бунда ўғитларни ишлаб чиқаришда табиий газдан воз кечилади ва бир йилда 33 минг кубометр газ иқтисод қилинади. 

"Ўзбекистон табиий ресурсларга бой мамлакат, – деди «Лонги» компаниясининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий директори Ин Сю Ан. — Биринчидан, қуёш энергияси бўйича сизда катта имконият бор. Шунингдек, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳам ривожланмоқда. Ўзбекистонда икки босқичли катта лойиҳа устида ишлаяпмиз. Биринчи босқичда 400 мегаваттли энергия етказиб бериш технологияларини қурамиз". 

Ўзбекистонлик журналист ва матбуот котиблари, шунингдек, Хитойнинг Ченду шаҳрида бўлиб, асосан иссиқлик электр станциялари учун газ трубиналар ишлаб чиқарадиган "Донфанг элестрис сорпоратион"нинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Компания бугунги кунда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига кириб борган. 

"Донфанг элестрис сорпоратион" Ўзбекистонда қуёш энергияси бўйича иккита йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Хусусан, компания Самарқанднинг Каттақўрғон ва Жиззахнинг Ғаллаорол туманларида БААнинг «Мастар» компанияси барпо қилаётган иккита қуёш  фото электр станциясида бош пудратчи ҳисобланади. Станциялар қуввати 220 мегаваттни ташкил қилади. Хитойдаги яна бир корпорация — “СТАТE ГРИД” 1 миллиарддан ортиқ аҳолини электр билан таъминлайди. Ўзбекистонда ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда Хитойда электр энергиясининг 14 фоизи – шамол, 15 фоизи қуёшдан олинади. Мамлакатда яқин келажакда тикланувчан энергия манбаларини 50 фоизга етказиш мақсад қилинган. Умуман, Хитойнинг яшил энергетика борасидаги бой тажрибаси икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

 

 

Манба: https://eco.gov.uz/uz/site/news?id=3958

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>