Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу Қонун билан интеллектуал мулк объектларининг ҳимоя қилинишини тартибга солувчи бир қатор қонунларга, шунингдек юридик шахсларни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ва лицензиялаш билан боғлиқ бўлган айрим қонунларнинг моддаларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари 50%ли чегирма билан кўрсатилиши белгиланди.
Қонуннинг қабул қилиниши интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини кучайтиришга ва ушбу соҳада самарали марказлаштирилган бошқарув тизимини таъминлашга, шунингдек давлат хизматлари сифатини оширишга ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Манба: ЎРҚ-896-сон, 16.01.2024-й.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати