Янгиликлар
Диққат, эълон! Ф.Жайрон-1 (10 кВ) ҳамда Ф.Жайрон-2 (10 кВ) линиялари қисқа муддатга тармоқдан узиб турилади
  • 25.01.2024
  • 158

Диққат, эълон! Ф.Жайрон-1 (10 кВ) ҳамда Ф.Жайрон-2 (10 кВ) линиялари қисқа муддатга тармоқдан узиб турилади

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Қашқадарё МЭТ» филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарори асосида Нишон туманида янги қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлэктрстанцияси ҳамда Талимаржон ИЭСнинг 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилимасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғининг (лойиҳага асосан Л-33-6-2-220 кВ электр узатиш тармоғи) 2-устунини алмаштириш ишларини хавфсиз бажариш учун ГРЭС-110/10 кВдан чиқувчи Ф.Жайрон-1 (10 кВ) ҳамда Ф.Жайрон-2 (10 кВ) линиялари 2024 йил 25 январь куни қисқа муддатга (2 соат) тармоқдан узиб турилади.

⚡️ Ишчи-ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш заруруяти баробарида юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

⚡️ 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида режалаштирилган ишлар муваффақиятли якунланди.

✍️ «Қашқадарё магистраль электр тармоқлари» филиали

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>