«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тавсиясига биноан uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «ЁШЛАР ИТТИФОҚИ» рукни номини «ЁШЛАР СИЁСАТИ» деб қайта номлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Жамиятда Ахборот хизмати иш фаолиятини бошлагандан буён «Ўзбекистон МЭТ» АЖда ёшлар масалалари бўйича давлат сиёсати юзасидан олиб борилаётган ишлар кенг жамоатчилик эътиборига ёритиб борилмоқда.
Буларни раҳбар билан ёшлар учрашуви, ёшлар сиёсатига оид саналардаги табрик ва мурожаатлар матни, ёшларнинг экскурсия тадбири ва умумхалқ ҳашарларидаги иштироки, олий ўқув юртида вазир ва ёшлар учрашуви, Жамият ёшлари иштирокида ўтказилган маҳорат дарслари ва ҳудудий филиалларда ўтказилган спорт мусобақалари орқали билиб олишингиз мумкин.
ЁШЛАР УЧУН КАМОЛОТ ЙЎЛИ: ОДОБ, СПОРТ, БИЛИМ-САВИЯ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ОРҚАЛИ:
Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/
O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/
Рус: http://uzbekistonmet.uz/ru/
Eng.: http://uzbekistonmet.uz/en/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati