Янгиликлар
2023 йил САРҲИСОБИ. 3-сонли: “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига оид 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботи
  • 10.01.2024
  • 64

I. Умумий маълумот

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27-мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Мазкур қарорга асосан янги ташкил этилган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, ISO 37001:2016 — бу ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади. Алоҳида эътироф этиш жоиз, ИСО 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларни шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этишини таъминлайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 1 200 дан ортиқ ходимлардан коррупция ҳолатларини аниқлаш ва мониторинг қилиш бўйича аноним сўровлар ўтказилди.

Тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти коррупцион рискларнинг олдини олишда коррупцион рисклар рўйхати бўйича йўл харитаси ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида рақобат тўғрисидаги Қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган йўл харитаси лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бошқарув раисининг буйруғи билан тасдиқланди.

Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистраль электр тармоқлари, Марказий реле ҳимояси ва автоматика  хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 84 та подстанция ва 11 650 кмдан ортиқ 220-500 кВли магистраль ҳаво электр узатиш тармоқлари мавжуд. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 4300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб боришмоқда.

Бунинг натижасида маҳсулотнинг хомашёдан харидоргача бўлган барча жараёнларини доимий назорат ва таҳлил қилиш имконияти яратилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида “Коррупцияга қарши курашиш — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ” номли рукн ва саҳифалар ташкил қилинган.

Унда Жамиятимиз томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан, Молиявий бошқарув, бизнес-этика, шаффофлик ва комплаенс назорати бўлимининг мурожаатлари, маълумот ва ҳисоботлари бериб борилади.

⇒ Мисол учун: https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-11-07

Ушбу телеграм каналига сиз ⇔ ♦  https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6 ♦ ⇔ ушбу ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин.

 

‖. Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

 Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсиоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хориж амалиёти уйғунлигида коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш — давр талаби, албатта.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17893

2021 йил 22 июлда акциядорлик жамияти энерготизимда биринчилардан бўлиб ISO 37001:2016 коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро сертификатини олишга муваффақ бўлди.

Халқаро стандарт талабларига кўра Жамиятимизда коррупцияга қарши тизимли иш жараёни йўлга қўйилган бўлиб, раҳбар ходимларга шу соҳада ўз малакаларини ошириш ҳамда малака оширишда олган билимларини амалда қўллаш, умуман, тизимли иш жараёнини жорий этиш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилди.

2021 йилнинг 13–16 июль кунлари ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ўқув курсида 20 нафар бошқарув аъзолари ва раҳбар ходимлари қатнашиб, коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.

Ушбу ўқув курсида ташкилотда коррупцияга қарши курашиш сиёсатини шакллантириш, коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий қилишнинг асосий омиллари, коррупциявий таваккалларни (рискни) баҳолаш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда совға олиш-бериш сиёсатини тартибга солиш, ички аудит тизимининг ишини самарали ташкил этиш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ички меъёрий тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли билимлар ўзлаштирилди.

Сертификат топшириш тадбирида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Исақулов Дадажон Айнақулович сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда биринчи галдаги вазифалар ижросини таъминлаш раҳбар ходимларга елкасига юклатиладиган вазифа эканлиги, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлиги, ишчи жараёнларда масалаларни тўғри ва холис баҳолаш мезонларининг яхши ўзлаштириб олиниши зарурлигини таъкидлади. Жамият фаолиятининг шаффофлиги ижро интизомининг қатъий талабларига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига рақамли технологиялар кириб келиши орқали инсон омилининг камайтирилишига, назорат-тафтиш, ҳисоботларнинг тўғрилигига, амалга татбиқ этилаётган ички буйруқ ва топшириқларнинг ҳуқуқий асослари — амалдаги қонунчиликка кўра иш кўрилишига, қолаверса, ишчи-ходимларнинг билим-тафаккури ва тарбияси, маънавий дунёсига боғлиқлигини санаб ўтди. Фаолият қанча очиқ ва шаффоф бўлиб, амалдаги қонунларга таянган тарзда амалга оширилса, коррупцияга шунчалик шароит бўлмаслиги, унга қарши курашиш фақат тўғри ва ҳалол ишлашга, ўз ишига сидқидилдан ёндашишга кўп томонлама боғлиқлиги таъкидланди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/18832

Таъкидлаш жоизки, ISO 37001:2016 — бу ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади. Алоҳида эътироф этиш жоиз, ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларни шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этишини таъминлайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 1 200 дан ортиқ ходимлардан коррупция ҳолатларини аниқлаш ва мониторинг қилиш бўйича аноним сўровлар ўтказилди.

Тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти коррупцион рискларнинг олдини олишда коррупцион рисклар рўйхати бўйича йўл харитаси ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида рақобат тўғрисидаги Қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган йўл харитаси лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бошқарув раисининг буйруғи билан тасдиқланди.

 

I. Кўриб чиқиш натижалари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилишда ва комплаенс тизимида ходимлар томонидан қоидабузарликни хабар қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Махсус “ишонч телефони” +998 71. 208-56-49 ажратилди;

Алоҳида электрон почта (biznesetika@uzbekistonmet.uz) очилди ва масъул ходим бириктирилди;

Facebook (https://www.facebook.com/elektrtarmoq/);

Махсус Телеграм канали t.me/uzmetaxborotxizmati очилди.

Совғалар ва унга тенглаштирилган қимматбаҳо буюмларни рўйхатдан ўтказиш реестри шакллантирилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида акциядорлик жамияти фаолиятининг  барча йўналишларидаги коррупциявий шарт-шароитларни минималлаштириш  ҳисобига коррупция ҳуқуқбузарлиги минимал даражага туширилди. Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасидаги коррупция ва унинг оқибатлари тўғрисида семинарлар ўтказилди.

Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «мурожаатлар» рукни орқали жамоатчилик вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилди. Электрон саҳифага вилоят магистраль электр тармоқлари тўғрисидаги барча маълумотлар, жумладан, уларнинг раҳбарлари, жойлашган манзили ва телефон рақамлари жойлаштирилди.

Жамиятнинг расмий веб-саҳифасида “Коррупцияга қарши курашиш” ҳамда “Рақобат чекланиши тўғрисида хабар бер” интерактив тугмача яратилди, келиб  тушган мурожаатларни таҳлил қилиб бориш ва мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш журнали жорий этилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига

2023 йил 1 январдан 2024 йил 2 январгача жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушмаган

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/19020

 

II.Минималлаштириш чоралари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони, ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш (минималлаштириш) бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди. Унда қуйидаги ҳолатлар акс эттилди:

-  “Тўрт кўз” тамойилини амалга ошириш, мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни назорат қилинадиган субъектларга етказиш, юқори даражадаги жамият томонидан тегишли маълумотларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш;

-  қарор қабул қилишнинг аниқ асослари ва мезонларини белгилаш, қарор қабул қилишда маъмурий ихтиёрийликни йўқ қилиш, мажбурий талабларнинг бузилишини  дастлабки аниқлаш пайтида назорат қилинадиган субъектларнинг айрим тоифалари учун огоҳлантириш тизимини жорий этиш;

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/19030

-  биттадан ортиқ маҳсулот, иш, хизматни ўз ичига олган ҳар хил товарларни,  ишларни, хизматларни бир хил харидда бирлаштириш мақсадга мувофиқлигини жамият ваколатли бўлинмаси томонидан баҳолаш, давлат органининг ваколатли бўлинмаси томонидан бошқариладиган субъект ва хизматчилар (ходимлар) ўртасида мумкин бўлган аффилланганлик мавжудлигини текшириш;   

-  режалаштирилган текширувларни ўтказишнинг йиллик режаси лойиҳасини тузишда жамият ва назорат органининг ваколатли бўлинмаси назорат қилинадиган субъект билан жамият ва назорат органи хизматчилар (ходимлар) ўртасида боғлиқлик мавжудлигини текширишлар камаштиришни ўз ичига олган.  

  ✍️  Н. Абдуллаева, Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи

Манба: https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-01-10-2

 

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>