“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш дастурлари амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти “Шеробод” подстанциясида олиб борилаётган ишлар ҳам улардан бири. Подстанцияда умумий қиймати 11,7 миллион АҚШ доллари миқдорида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини қайта қуриш ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳаси якунланмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, Жаҳон банки иштирокида татбиқ этилаётган ушбу лойиҳа доирасида “Шеробод” подстанциясида жами 6 дона эскирган трансформатор замонавий юқори қувватли трансформаторларга алмаштирилиб, 366 МВА қўшимча қувват яратилди. Шунингдек, 220 кВ, 110 кВ, 35 кВ кучланишли 158 жамланма эскирган электр ускуналари янгисига алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА
Манба: https://uza.uz/uz/posts/sherobod-podstanciyasida-366-mva-qoshimcha-quvvat-yaratildi_555283
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/24145
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати