Янгиликлар
Хитой муҳандислик институти мутахасислари томонидан таклифлар тақдимоти бўлиб ўтди
  • 05.01.2024
  • 123

Бугун, 2024 йил 5 январь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мажлислар залида Хитойнинг ««China electric power planning and Engineering Institute» (EPPEI) муҳандислик институти томонидан Ўзбекистон электр энергетика тизимини 2026 йилгача ҳамда 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси юзасидан таклифларни ўзига жамлаган тақдимотнинг дастлабки техник муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК мутахассислари иштирок этишди.

Ишчи тартибдаги муҳокамаларда Ўзбекистон электр энергетика тизими қабул қила оладиган қайта тикланувчи энергия манабалари миқдори (улуши), лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари, «Яшил энергия» манбалари умутизимга интеграция қилиш учун талаб этиладиган қўшимча техник-муҳандислик чора-тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди. Хитойлик мутахассислар томонидан айрим ҳисоб-китобларни қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар берилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>