Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтган юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиши давом эттирилмоқда
  • 26.12.2023
  • 251

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ давонидан ўтувчи 220 кВ ҳамда 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг фавқулодда ўчишини олдини олиш мақсадида «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилди.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

Facebook  ‖  Instagram  ‖  Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>