Янгиликлар
Энергетиклар тоғ қияликларидан ўтган электр узатиш тармоғидаги носозликни бартараф этишмоқда
  • 22.12.2023
  • 138

Кеча, соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли “Л-524” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган эди.

Бунинг натижасида водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон)нинг айрим ҳудудларида, куннинг тиғиз вақтларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу тармоқ транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ниҳоятда қийин бўлган тоғ қияликларидан ўтган.

Тармоқдаги носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз ва сифатли амалга ошириш мақсадида тоғ тизмасида махсус штаб ташкил қилинган.

Қийинчиликларга қарамасдан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ энергетиклари кечаси билан ва ҳозирги вақтда ҳам мана шундай фидокорона меҳнат қилиб ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Уларнинг меҳнатлари билан мазкур носозлик бугун кечга қадар бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>