ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан табиий газ олувчи 1 минг 179 та метан заправканинг 547 таси белгиланган график асосида ишламоқда
  • 14.12.2023
  • 122

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди:

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни ростлаш мақсадида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги метан заправкалар фаолиятига қўшимча чекловлар киритилди.

• Юзага келган ортиқча талабни қоплаш мақсадида юқорида айтиб ўтилган ҳудудларда автобензин ва дизел ёнилғиси миқдори оширилди. Бунинг учун Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларининг автобензин ишлаб чиқариш қувватлари 3,3 минг тоннадан 4 минг тоннага етказилди ёки ўртача кунлик 700 тонна қўшимча автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

• Шунингдек, Россия Федерациясидан импорт асосида олиб келинаётган АИ-92 К5 русумидаги автобензин ҳажми оширилди.

• Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (метан заправкалар) 4,9 млн кубометр табиий газ ҳамда 700 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

•Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун биржа савдоларига 3 минг 210 тонна автобензин, 20 минг 496 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 3 минг 210 тонна автобензин ҳамда 18 минг 738 тонна дизель ёнилғиси сотилган.


13 декабрь куни электр станциялар орқали 258,6 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга 252,6 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилди.

✅Бунинг учун иссиқлик электр станцияларда 45,6 млн кубометр табиий газ, 19,6 минг тонна кўмир, 10,3 минг тонна мазут ёқилган.

✅Республика табиий газ истеъмоли 164,1 млн кубометрни ташкил қилган.

Батафсил

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/40410

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>