Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 13.12.2023
  • 173

Аввал хабар берлганидек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ балансида бўлган, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудлари ва экин майдонлари оргали ўтган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

Мисол учун, «Наманган МЭТ» филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли электр тармоқлари ўчишининг олдини олиш мақсадида ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан қушлар қўнишига қарши мосламаларнинг созлигини назорат кўригидан ўтказиш, шу билан бирга, изоляторларни тозалаш ишларини олиб борилмоқда.

Муҳандис-техник ходимлар томонидан кўрик жараёнида аниқланган камчиликлар — таянч устунларининг яроқсиз ҳолга келган қўшимча қисмлари янгиланиб, созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>