“Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2023 йил 16 ноябрдаги 219-сонли буйруғи ҳамда “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2023 йил 16 ноябрдаги 178-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Филиал тасарруфидаги “Сўғдиёна”, “Самарқанд”, “Иштихон”, “Чўпон-Ота”, “Сувли” подстанциялари ходимлари иштирокида 220 кВ кучланишли “Каттақўрғон” подстанциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Самарқанд вилояти бошцармаси, Каттақўрғон тумани Ёнғин ўчириш бўлими ходимлари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.
Тадбирда “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини совуқ об-ҳаво мавсумида ёнғинга хавфсиз ҳолатда ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналарини фаоллаштириш, давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш каби масалаларни ўз ичига олган синов машғулотлари ўтказилиб, ишчи-ходимларга тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
✍️ А.Ж.Сафаров, «Самарқанд МЭТ» филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси етакчи муҳандиси
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати