Янгиликлар
Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини ишончлилигини оширишга қаратилган инвестиция лойиҳаси
  • 17.11.2023
  • 226

Андижон вилоятида электр энергияси таъминотини яхшилаш ҳамда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқлари электр қурилмаларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли ҳамда 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорлари ижросини таъминлаш асосида Андижон вилояти Бўстон, Улуғнор, Балиқчи ва Шаҳрихон туманларини барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган, умумий қиймати 253,4 млрд. сўмлик лойиҳа — Шаҳрихон туманида 220/110/10 кВли "Сарой" подстанциясининг биринчи босқичи  қурилиб, 1 дона 125 МВАли трансформатор ишга туширилди.

Бажарилган ишлар натижасида Бўстон, Улуғнор, Балиқчи ва Шахрихон туманларнинг электр таъминотидаги қувват танқислиги муаммолари ечилиб, 450 дан ортиқ ижтимоий соҳа, 3500 дан ортиқ тадбиркорлар, 100 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларини электр энергияси таъминоти яхшиланди ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди.

 

 

Шу кунга қадар Бўстон, Улуғнор, Балиқчи ва Шахрихон туманларнинг электр таъминоти 220/110/10 кВ кучланишли "Хакан" подстанциядан бўлган. Ушбу подстанция Андижон тумани Хакан саноат ҳудудида жойлашган бўлиб, тармоқ узунлиги ҳисобига электр энергиясида технологик сарф —йўқотишлар кўп бўлган.

220/110/10 кВли "Сарой" подстанциясини ишга тушиши натижасида 220/110/10 кВли "Хакан" подстанциясининг юкламасини 100 МВт га енгиллаштириш, электр энергиясида йўқотишларни камайтириш ҳисобига Андижон шаҳри ҳамда Андижон, Асака, Булоқбоши, Хўжаобод, Марҳамат ва Жалақудуқ туманлари истеъмолчиларини электр таъминоти яхшиланди.

Маълумот ўрнида: Андижон вилояти Андижон туманида “POWERCHINA” корпорацияси томонидан қуввати  400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қуриш ишлари бошланган бўлиб, лойиҳани 1-босқичида, 2024 йил 1 апрель ҳолатига, 100 МВт қувват билан ишга тушириш ҳамда 2024 йил 30 ноябрь ҳолатига тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган.

Қурилиш натижасида йилига 700 млн.кВт.соат электр  энергияси ишлаб чиқарилади, 212 млн. метр.куб табиий газ иқтисод қилинади. Атроф муҳитга 294 минг.тонна чиқинди чиқишини олди олинади.  

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияси ишлаб чиқарган электр энергиясини қабул қилувчи подстанциялар, юклама баланд бўлганлиги сабабли, қабул қилиш имконияти бўлмас эди. Янги қурилган 220/110/10 кВли "Сарой" подстанцияси ишга тушиши натижасида  220/110/10 кВли "Хакан" ва "Юлдуз" подстанцияларни юкламаси енгиллашиши ҳисобига қуёш фотоэлектр станцияси ишлаб чиқарган электр энергиясини қабул қилиш имконияти яратилди.

Андижон вилоятининг Бўстон ва Улуғнор туманларида шу кунга қадар 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ва подстанция бўлмаган. Кейинги йилларда “ҲЭТ” АЖ Андижон ҳудудий филиали томонидан Бўстон туманида 2х40 МВАли ва Улуғнор туманида 2х40 МВАли жами 2 дона 110/35/10 кВ кучланишли подстанциялар ва 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғи қуриш режалаштирилган. Ушбу подстанцияларни электр таъминоти янги қурилган 220/110/10 кВли "Сарой" подстанциясидан таъминланади.

Андижон вилоятининг Бўстон ва Улуғнор туманларининг электр таъминоти яхшиланади ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

Маълумот ўрнида: Фарғона водийсида 220 кВ кучланишли подстанция Совет тузими даврида, 1985 йилда, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 220/110/10 кВли "Фозилмон" подстанция қуриб фойдаланишга топширилган, яъни бундан 38 йил олдин қуриб битказилган.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янги қурилган 220/110/10 кВли "Сарой" подстанцияси 2023 йил 17 ноябрь куни  фойдаланишга топширилди.

⚡️ Янги энергетика объектининг расмий очилиш маросимида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Иброҳим Холматов иштирок этди. Қурилиш-монтаж ишларида фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>