Қизиқарли хабарлар
Пластик чиқиндиларни водородга айлантириш мумкинми?
  • 18.10.2023
  • 352

Америкалик олимлар пластик чиқиндиларни водород ва графенга айлантириш имконини берувчи янги усулни тақдим этди.

Графен кучли бўлиб, электр ва иссиқлик ўтказувчанлигининг ўзига хос хусусиятларига эга.

Райс университети олимлари пластик чиқиндиларни тўрт сония давомида электр токи билан тез қиздиришди. Натижада ҳарорат тахминан 2826,85 °C’га ошади ва водород пластикдан буғланиб, графен ҳосил қилади. Олимлар кўпинча пластик пакетлар учун ишлатиладиган полиэтилендан фойдаланган ва 94% тозаликдаги газ сифатида атом водородининг 68%гача ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, агар графен ҳозирги бозор нархида сотилса, у водород ишлаб чиқариш харажатларини тўлиқ қоплаши ва ҳатто фойда келтириши ҳам мумкин.

#водород

Maнбa: https://t.me/clearenergy/2222

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>