Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан барпо этилаётган, умумий қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцяси бугун, 27 октябрь соат 10:45 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланди. Ҳозирги вақтда станция 120 МВт қувватни тармоққа узатмоқда.
Жорий йил якунига қадар станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.
Стансия тўлиқ ишга туширилгач, йилига 12 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, станция қурилиши давомида 2000 нафаргача одам иш билан таъминланган бўлса, у ишга тушганидан кейин бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 10 августда имзоланган “Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4799-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/9435
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати