Аввалроқ маълум қилганимиздек, бугун Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё электр энергетика ташкилотлари мутахассисларининг ишчи тартибдаги йиғилиши бошлаган эди.
Айни пайтда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 42-йиғилиши ўз ишини якунлади. Мутахассислар кун тартибидаги масалаларни атрофлича муҳокама этишди ва айрим техник-муҳандислик амалиётлари юзасидан келишувларга эришдилар. Келишув ва таклифлар баённома орқали расмийлаштирилди. Шунингдек, йиғилишда минтақа энергетиклари томонидан бажарилган ишлар ҳисоботи ва истиқболдаги режалар маълум қилиниб, талаб ва таклифлар тингланди.
✔️ Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Марказий Осиё электр энергетика ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида қатнашмоқдалар.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати