Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси, шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистон миллий академик драма театри актёри Аҳрор Алижонов ҳамда эл ичида “Ғулом шов-шув” номи билан танилган қизиқчи қатнашди.
Дастлаб бошқарув раисининг ўринбосари А. Юлдошев тадбирни очиб берди ҳамда тилнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни, тарих, бугунги кун ва келажакни барпо этишда ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Сўнгра, тадбир меҳмонлари бирма-бир сўзга чиқиб, ҳозирги кунда бўлаётган ўзгаришлар даврида хорижий тилларни мукаллам ўрганиш бир қаторда ўз она тилимиз – ўзбек тилини ҳам доимо ўрганиб, унинг асосий қоидаларидан ҳар кунлик ҳаётимизда фойдаланиб боришимиз ва тилнинг бузилишига йўл қўймаслигимиз зарурлигини таъкидлашди.
✍️ Маслаҳатчи Ориф Тўхташев
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати