Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёшлари Москва шаҳрида Россия энергетика ҳафталиги халқаро форумининг ёшлар куни доирасида ўтаётган Ёш мутахассислар лигасининг халқаро муҳандислик “CASA-IN” чемпионатида иштирок этишмоқда.
⚡️ Бугун Москва шаҳрининг Росконгресс повилионлар залида финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Финал босқичида ёшларимизга омад тилаймиз!
Маълумот ўнида: Мазкур чемпионатнинг финал босқичида 8 давлатдан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ ёш мутахассислар иштирок этмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати