«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясидаги АТ-1 200 МВА тўла қувватли трансформатор, модернизация дастури ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига мувофиқ, қисқа муддатга таъмирга чиқарилиши муносабати билан 2023 йил 16 сентябрь куни соат 23:00 дан 17 сентябрь 06:00 гача Қашқадарё вилоятининг Қарши, Чироқчи, Кўкдала, ва Касби туманларининг айрим ҳудудлари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, таъмирга чиқарилаётган трансформатор туннинг истеъмол кескин камайган пайтида, 8 соат муддатга ўчирилиб таъмирланади ва унинг қуввати бошқа электр қурилмасига юкланади.
⚡️ Содир бўлиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати