Янгиликлар
Жорий йил якунига қадар Ўзмиллийбанк томонидан қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштиришга қўшимча равишда 40 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилади
  • 12.09.2023
  • 108

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди:

Бугун дунё миқёсида табиий ресурслар сарфини камайтириш ва яшил энергетикага ўтиш давримизнинг долзарб мавзусига айланди. Муқобил энергиянинг самарали ечими эса бу қуёш қувватидир.Ундан оқилона фойдаланиш эса иқтисодиёт тармоқларидан тортиб аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш учун ҳам катта имкониятдир. Яшил технологияларни жорий этиш эса юртимизда кенг кўламда амалга оширилмоқда. 2023 йил 16 февралдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори билан бу борадаги ишларни манзилли дастури ишлаб чиқилиб, қуёш панеллари ўрнатиш йўўналишдаги лойиҳалар тижорат банклари томонидан молиялаштирилмоқда. Айни жараёнда мамлакатимиздаги молия муасасалари хусусан, Ўзмиллийбанк АЖ ҳам бунда фаол иштирок этмоқда. Банк томонидан тақдим этилаётган миллий яшил банк кредит маҳсулоти тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг иқтисодий тежамкор, арзон энергия таъминотига ўтишига ҳисса қўшмоқда.

Бугунги кунгача, Ўзмиллийбанк томонидан қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар сотиб олиш учун умумий қиймати 37,7 млрд.сўм бўлган 942 та кредитлар ажратилди, жумладан:

-   827 нафар жисмоний шахслар учун 20,3 млрд. сўм истеъмол кредитлари ажратилиши ҳисобига 1,87 МВт қувватга тенг бўлган қуёш панеллари;

-   36 нафар жисмоний шахслар учун  0,2 млрд.сўм истеъмол кредитлар ажратилиши ҳисобига 6,8 минг литр хажмлик гелиоколлекторлар;

-   79 нафар тадбиркорга эса 17,2 млрд. сўм кредитлар ажратиш натижасида 2,02 МВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур кредит маблағлари Марказий Банк томонидан тақдим этиладиган имтиёзли ресурслар ҳисобидан ажратилиб келинмоқда.

Бугунги кунгача, Божхона платформасига тадбиркорларнинг

ўз маблағлари ва кредитлар ҳисобидан яратилган 14,1 МВт қувватга тенг бўлган қуёш панелларининг маълумотлари киритилди.

     Жорий йил якунига қадар қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштиришга Ўзмиллийбанк томонидан қўшимча равишда 40 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига қўшимча равишда 13,3 МВт қувватга тенг қайта тикланувчи энергия манбалари яратилишига эришилади.

Маълумот учун айтиш зарур, айни пайтда “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари учун бир қатор имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Жумладан, Юридик шахсларга “Light Green” кредит маҳсулоти асосида - Қуёш панеллари ва инвентарларини харид қилиш учун ликвидли мулк гарови асосида 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга, йиллик 15,5 % билан миллий валютада, “Green Standart” кредит маҳсулоти асосида - Қуёш панеллари ва инвентарларини харид қилиш учун суғурта полиси ва учинчи шахслар кафиллиги асосида 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга, йиллик 21 % билан миллий валютада 50 млн.сўмгача кредит маблағлари ажратиб келинмоқда.

 “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>