Янгиликлар
Навоий шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда
  • 08.09.2023
  • 226

Маълумки, кеча 7 сентябрь куни Навоий шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали ҳам фаол иштирок этмоқда.

⚡️ Саноат ярмаркасида ўнлаб йирик саноат корхоналари қаторида мамлакатимизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган юздан зиёд ўрта ва кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишмоқда. Саноат ярмаркасида кўплаб шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари электр қурилма ва асбобларини маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдиришмоқда.

✔️ Ярмарка фаолиятида Филиал подстанциялар хизмати бошлиғи Н.Хикматов, ХЕУХ бошлиғи Ф. Норов, Моддий техник таъминоти муҳандиси Ш.Тоиров ҳамда Ёшлар иттифоқи филиал етакчиси Ф.Собировлар иштирок этишди.

✍️  “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали

 Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>