Янгиликлар
«Фарғона магстрал электр тармоқлари» филиали директори энергетика факултети талабаларига "маҳорат дарси" ўтиб берди
  • 07.09.2023
  • 224

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5847-сонли "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тўҳрисида"ги фармонида олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш каби устувор вазифаларидан қўйилган.

Энергетика факултетининг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари З.Тўйчиев таклифига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Фарғона магстрал электр тармоқлари» филиали директори Ш.Комилов бўлажак мутахассисларга соҳага оид иш жараёнлари ҳақида маълумот бериб, магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстансиялар фаолиятига бағишланган "маҳорат дарси" ўтиб берди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>