ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: Наманган вилоятида 2 та МЧЖ қарийб 12 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
  • 06.09.2023
  • 144

Сўнги икки кунда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

➖  Янги Наманган тумани, “Янги Замин” МФЙ ҳудудида жойлашган “Z. M. T.” МЧЖга қарашли пахта титиш цехининг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 839 млн 848 минг 950 сўм (1 млн 866 минг 331 кВт⋅соат);

➖ Янги Наманган тумани, “Чаманзор” мавзесида фаолият юритиб келаётган “K.” МЧЖга қарашли ем ҳамда вафли ишлаб чиқариш цехларининг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 302 млн 548 минг 500 сўм (672 минг 330 кВт⋅соат), жами 1 млрд 142 млн 397 минг 450 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси қарийб 12 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/8961

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>