Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмалар қўмитаси: Мустақилликнинг 32 йиллик шодёналари арафасида хайрия акцияси ўтказилди
  • 03.09.2023
  • 122

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимиятининг расмий мурожаати ҳамда ташаббуси билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси иштирокида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг бошқарув қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни байрами арафасида, яъни 2023 йилнинг 31 август кунлари Хайрия акцияси ўтказилди.

Хайрия акцияси ўтказиш Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби У.П.Урунов, “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали муҳандиси Арслан Айтбаев зиммасига юклатилди.

 

 

Экологик жиҳатдан бир талай муаммолари бор ҳудудлар — Хўжайли туманининг қуйидаги маҳаллалари: «Амударё» ва «Водник» қўрғонлари, «Жана-Жап», «Жан-Қўнғират», «Кулаб», «Саманкўл», «Хатеп», «Иван-жап» ва «Саришунгул» овул фуқаролари йиғинларида яшовчи кам таъминланган, ногирон ҳамда боқувчисини йўқотган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шу билан бирга, Мустақиллик байрами арафасида Хўжайли тумани ҳокимиятига озиқ-овқат маҳсулотлари сўраб мурожаат қилган фуқаролар (жами 45 оилага) ҳомийлик-хайрия ишлари амалга оширилди.

Оилаларга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан биринчи эҳтиёж рўйхатидаги озиқ-овқат (ун, ёғ, гўшт, гуруч, шакар, макарон, чой ва байрам дастурхонига ширинликлар) ҳамда гигиена воситалари (совун, кир ювиш кукуни) каби маҳсулотлар тарқатилди.

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган тадбирда Хўжайли тумани ҳокимияти, Хотин-қизлар бўлимидан вакиллар, бундан ташқари, Ўзбекистон Экологик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хўжайли тумани бошланғич ташкилотидан вакиллар иштирок этишди. Байрам арафасидаги хайрия тадбирида, шунингдек, ““Qaraqalpaqstan–MTRK”” телеканали журналистлари иштирок этиб, акция тўғрисида лавҳа намойиш этилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>