Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ: 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик — ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди
  • 28.08.2023
  • 298

Сурхондарё вилоятида фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, энергетика тизим ташкилотлари иштирокида “Энергетика ва коммунал соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш, аномал совуқларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқларнинг очилишида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича алоҳида берган топшириқлари, куз-қиш мавсумида коммунал соҳада юзага келиши мумкин бўлган авариялар билан боғлиқ вазиятга батафсил тўхталиб ўтди.

Алоҳида таъкидландики, ўтган йилги аномал совуқда юзага келган авариялардан келиб чиқиб, объектларнинг бу йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қисқа муддатда режали таъмирлаш ишларини якунлаш ва мавсумга тайёргарликни таъминлаш бўйича амалий ҳаракатларни якунига етказиш зарур.

Маълумот ўрнида айтиш алоҳида таъкидлаш лозимки, юқори кучланишли электр тармоқларининг барқарор фаолияти учун 2023 йилда 8 дона куч трансформатори, 36 дона ўчиргич, 3 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 830,68 км бўлган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш, жумладан 289 дона подстанция трансформатори, 1532 дона ўчиргич, 22 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 4958,751 км бўлган 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 2023\2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, яъни магистраль электр тармоқлари объектларида таъмирлаш-созлаш, қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг баҳор ойида бошланган мавсумий тайёргарлик ишлари 2023 йилнинг 1 октябрь санасига қадар давом эттирилади.

Сурхондарё вилоятида ўтказилган ўқув машқлари кўргазмали шаклда ташкил этилиб, уларни ўтказиш давомида ҳар бир юқори кучланишли подстанция ва линиялар бўйича уларга хизмат кўрсатувчи бўлим ва хизматлар томонидан мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, авариялар содир бўлганда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, авария ҳолатларида ҳудудий бошқарув органларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш, шунингдек, заҳира материаллар тўпламлари намойиши, уларнинг сони ҳамда ҳаракат қилиш тартибларига аниқлик киритиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилди.

Машқ якунига бағишланган тадбирда “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан бажарилган ишлар “мавсумга тайёр, қониқарли” деб баҳоланди. Айрим хато ва камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди, шунингдек, масъулларга тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

 

 “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>