Янгиликлар
“Қўйлиқ” подстанциясидаги носозлик туфайли Тошкент халқаро аэропорти электр таъминотидан тўлиқ узилгани (!) тўғрисидаги хабарлар нотўғри
  • 28.08.2023
  • 219

Маълумки, 27 августдан 28 августга ўтар кечаси ижтимоий тармоқ саҳифаларида, “UZBEKISTAN AIRPORTS” расмий телеграм каналининг хабарига таянган ҳолда, «“Қўйлиқ” подстанциясида рўй берган авария Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминотида узилишга олиб келди” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати Ситуацион таҳлил бошқармаси тақдим этган маълумотларга таяниб ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

❗️Аввало шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Тошкент халқаро аэропорти 4 та 35 кВ кучланишли электр тармоғи билан таъминланган бўлиб, кеча содир бўлган фавқулодда ўчиш туфайли унинг 3 тасида қисқа муддатга автоматик ҳимоя тизимидан ўчган, бироқ бу пайтда аэропорт электр станциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли электр тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланган.

Аниқроғи, 2023 йил 27 август куни соат 22:11да “Қўйлиқ” подстанциясидан чиқувчи, техник-муҳандислик номи “Л-Хлопковая-35 кВ” бўлган электр тармоғи автоматик ҳимоя сигнали таъсиридан фавқулодда ўчган. Шу вақтда  Т-3 ва Т-4 трансформаторларининг 35 кВ кучланишли томони ҳам ўчган, натижада Тошкент халқаро аэропорти балансида бўлган биринчи ва иккинчи 35 кВ  шиналар тизимида кучланиш йўқолган.  

Орадан 10 дақиқа ўтгач, яъни соат 22:21да биринчи ва иккинчи 35 кВ шиналар тизимига кучланиш берилган. Соат 22:28 да техник-муҳандислик номи “Л-Хлопковая-35 кВ” бўлган электр тармоғи ташқари барча истеъмолчилар уланган. Айни пайтда носозлик оқибатлари тўлиқ бартараф этилиб, у 220 кВ кучланишли “Қўйлиқ” подстанциясидан чиқувчи барча электр тармоқлари назорат кўригидан ўтказилиши тармоқларнинг мансублик чегарасига мувофиқ тарзда амалга оширилиши тавсия этилган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари “O‘zbekiston aeroportlari” AJ маъмуриятига аэропорт электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида, мансублик чегараси доирасида, "ГЭС-5" станциясидан таъминланувчи 35 кВ кучланишли электр тармоғи барқарор фаолиятини таъминлаш ҳамда халқаро аэропорт захира қувват тармоғини ишчи ҳолатда сақлаш мақсадга мувофиқлигини маълум қилади.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramTwitterYoutube

https://effect.uz/4120

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>