Янгиликлар
Бишкек шаҳрида МДҲ давлатлари Электр энергетика кенгашининг 62-йиғилиши бўлиб ўтди
  • 22.08.2023
  • 202

⚡️ Бугун, 2023 йил 22 август куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида МДҲ давлатлари Электр энергетика кенгашининг навбатдаги 62-йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️ Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари А.Р.Жуманазаров, шунингдек, видеоалоқа орқали «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишни МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг президенти, Россия Федерацияси энергетика вазири Н.Г.Шульгинов очиб берди. Сўнг МДҲ давлатлари ЭЭК Ижроия қўмитаси раиси Т.В.Купчиковнинг ҳисобот маърузаси тингланди.

 

 

✅  МДҲ энергетиклари минтақада юзага келаётган энергия тақчиллиги муаммолари ва уларнинг ечимларини таҳлил этишди

Кенгаш йиғилишининг кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

⏺ МДҲга аъзо давлатларнинг электр энергетика салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги ҳолати, статистик маълумотлар, муаммолар, хавф-хатарлар ва истиқболларни таҳлил қилиш;

⏺  Россия Миллий қўмитаси тажрибаси мисолида Катта Евросиё ҳамкорлиги доирасида электроэнергетика соҳасида илмий ва технологик ривожланишни бошқаришни мувофиқлаштиришнинг халқаро тажрибаси ва амалиётган татбиқ этиш механизмлари;

⏺ Энергия ускуналарига хизмат кўрсатишни ташкил этиш: "Энергетика ускуналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш маркази" мисолида Туркманистон тажрибаси;

⏺  МДҲга аъзо давлатларнинг энергетика тизимларининг 2023\2024 йил куз-қиш давридаги фаолияти, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramTwitterYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>