Янгиликлар
FM.104.1 тўлқинларида бугунги кунда энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот берилди
  • 18.08.2023
  • 171

«Ёшлар» радиоканалининг FM.104 тўлқинлари, "Ёшлар билан мулоқот" дастурида бугунги кунда энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот тақдим этилиб, жонли эфирда радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

⚡️ Радиомулоқотда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергияинспекция” назорат инспекцияси масул ходими Н.Норбобоев, “Ҳудудий  электр тармоқлари” АЖ  матбуот котиби Ф.Нуралиевлар ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати раҳбари У.Уруновлар иштирок этишди.

Шунингдек, тингловчиларга (истеъмолчиларга) uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган «ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ НИМА?» номли мақола билан танишиш тавсия этилди.

Радиобошловчи — журналист Умида Ҳасанова, дастур муаллифи — Наргиза Камалова.

Facebook  ‖  Instagram  ‖  Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>