Қизиқарли хабарлар
Хитой дунёдаги энг катта шамол турбинасини ишга туширди
  • 08.08.2023
  • 719

Хитой компанияси дунёдаги илк 16 МВт қувватга эга шамол турбинасини тармоққа улашини эълон қилди. Миноранинг баландлиги 152 метрни ташкил этади. Бу тахминан 50 қаватли турар-жой биносининг баландлигига тенг.

Қурилма деярли 290 км/соат тезликдаги шамолга бардош бера олади ва 36 минг хитойликнинг хўжалигини энергия билан таъминлайди. Ҳар бир парракнинг узунлиги 123 метр бўлиб, умумий оғирлиги 54 тоннани ташкил этади. Ушбу турбинанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 66 ГВт•соатга етиши кутилмоқда.

 

#шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/2129

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>