Янгиликлар
500 кВ кучланишли Л-557 ҳамда Л-550-сонли электр узатиш тармоқлари электр энергетика умумтизимига уланди
  • 27.07.2023
  • 185

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги 4799-сонли ҳамда 2022 йил 30 декабрдаги 464-сонли қарорларига асосан давлат–хусусий шериклик тамойили асосида Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида қуввати 1500 МВт бўлган “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ томонидан янги иссиқлик станциясининг қурилиш ишлари биринчи босқич ишлари якунланмоқда.

Кеча, 2023 йил 26 июль куни 220/500 кВ кучланишли "Acwa Sirdaryo" подстанциясига кучланиш берилиб, бугун 500 кВ кучланишли Л-557 ҳамда Л-550-сонли электр узатиш тармоқлари Ўзбекистон электр энергетика умумтизимига уланди. Мазкур техник-муҳандислик амалиётлари олиб борилаётганда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этишди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>