ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uzbekistonmet.uz: «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг диспетчерларга тармоққа чеклов киритиш ёки ҳудудлардаги электр тармоқларини ўчириб-ёқиш тўғрисида топшириқ бериш ваколати йўқ
  • 23.07.2023
  • 99

Бугун  "Hududiy elektr tarmoqlari" Samarqand hududiy filiali | Rasmiy kanali’да “«Svet» yo‘q! Kim aybdor?” номли мақола эълон қилинди.

Корхона Ахборот хизматининг раҳбари сифатида баёнот берган Каримберди Тўрамурод: «Hududiy elektr tarmoqlari» (HET) elektr tokini «Milliy elektr tarmoqlari» (MET)dan oladi. MET bersa, oladi! Bermasa, yo‘q!»лиги, «tumanlarning «sveti»ni uzib qo‘yishni dispetcherlik xizmati MET orqali amalga oshirishayotgani», «despetcherlik xizmati va MET xodimlarining bir sutkada 24 soat ko‘tarishi va javob berishi shart bo‘lgan telefon raqamlari va ular javob berishmasa, qarg‘ish va so‘kishlaringiz uchun manzilni» айтганини билдирган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати мақолага юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг диспетчерларга тармоққа чеклов киритиш ёки ҳудудлардаги электр тармоқларини ўчириб-ёқиш тўғрисида топшириқ бериш ваколати йўқ, аксинча, магистрал ҳамда ҳудудий электр тармоқлари, шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва бошқа давлат-хусусий шериклиги асосида ишлайдиган корхона диспетчерлари ҳам Энергетика вазирлиги ҳузурида фаолият юритаётган “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси диспетчерлари топшириқларини бажаришга масъул ҳисобланади.

⇒ Маълумот ўрнида: Электр энергетика тизимида маълум сабабларга кўра электр энергияси тақчиллиги бўлса (носозликлар сабаб, ишлаб чиқариш жараёнига ёқилғи етмаслиги сабаб ёки бошқа сабаблар) Миллий диспетчерлик маркази томонидан режимни сақлаш, яъни авария режимини бартараф этиш мақсадида барча энергетика тизими ташкилотлари диспетчерларига электр таъминотига зарур миқдорларда чекловлар киритиш, ёки аксинча, генерация қувватини ошириш бўйича топшириқлар берилиши Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган) 23-моддасига асосланиб амалга оширилади.

⚡️«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали раҳбариятига энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғи иш фаолиятини яхши тушунмаган ҳолда мақола ёзиш ва истеъмолчиларга нотўғри ахборот тақдим этмасликка чақиради.

Лаёқатсизлик ва масъулиятсизлик билан ёзилган ахборот истеъмолчилар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқармаслиги учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали раҳбарияти электр таъминоти тизимида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мувозанат сақлаш лозимлиги, энергетика тизими барқарорлигини сақлаш ва йирик авариялар, каскадли ўчишлар олдини олиш учун кескин чоралар кўрилиши зарурияти борлиги, шу билан бирга, тақсимловчи тармоқларни ўз вақтида тўғри эксплуатация қилиш ва Миллий диспетчерлик марказининг режимни сақлаш билан боғлик тезкор топшириқларини ўз вақтида бажариш — истеъмолчилар олдидаги асосий вазифани сифатли бажариш учун биринчи омили эканини жамоатчилик билан ишлаш йўналишидаги ходимларига тушунтириб бериши лозим.

 

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>