Янгиликлар
Юридик бошқарма: манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди
  • 25.07.2023
  • 176

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 7 июлдаги “Рақобат тўғрисида” ЎРҚ 850-сон Қонуни ҳамда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” 2023 йил 16 июндаги ЎРҚ 848-сон Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ҳамда тушунтириш бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ҳамда Акциядорлик жамияти магистрал электр тармоқлари филиалларида манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Мазкур ҳужжатлар бўйича Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган тарғибот материаллари тўплами “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали Акциядорлик жамияти ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилди.

Х.Худайбердиев, Юридик бошқарма 2-тоифали юрисконсульти

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>