Қизиқарли хабарлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилда атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди
  • 17.07.2023
  • 434

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилда атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди. Мамлакат бўйича кўрсаткичлар 4 %га камайган: 908,7 мингдан 874 минг тоннагача.

Энг катта пасайиш Наманган вилоятида кузатилган. У ерда чиқиндилар 2021 йилдаги 23,9 минг тоннага нисбатан 71 %га – 7 минг тоннага камайган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кўрсаткичларнинг сезиларли даражада камайиши кузатилган (33%) – 2021 йилдаги 31,4 минг тоннага нисбатан 21 минг тонна.

Шу билан бирга, Жиззах ва Андижон вилоятларида чиқиндилар миқдори ошган.

#Узбекистан

Манба: https://t.me/clearenergy/2101

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

 

>