Янгиликлар
"Hayat Power Cable Systems" корхонасида кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида учрашув ташкил қилинди
  • 12.07.2023
  • 200

Навоий вилоятида жойлашган "Hayat Power Cable Systems" корхонаси республикамиздаги етакчи кабел-сим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири.

✅  "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси "Маҳаллийлаштириш, кооперацияни кенгайтриш ва импортни оптималлаштириш бошқармаси" маъсул ходимлари томонидан ушбу корхонада давлат ташкилотлари ва маҳаллий корхоналар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

✅  Учрашувдан кўзланган асосий мақсад импортни оптималлаштириш учун кооперация алоқаларини ривожлантиришдан иборат бўлди. Тадбирда давлат ташкилотлари ва бир қатор тармоқ корхоналари вакиллари иштирок этдилар.

✅  Тадбир иштирокчилари "Hayat Power Cable Systems" корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёни, лаборатория-синов технологиялари, маҳсулотлар сифати, тури, кафолати ва корхона имкониятларини ўзида акс эттирган маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

✅  Бугунги кунда ушбу корхонада барча турдаги, хатто республикада аналоги йўқ 110-120 кВт кучланишда ишловчи кабел-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд.

✅  Бундан ташқари, ушбу корхона ISO:9001, ISO:17025 каби лаборатория мувофиқлигини баҳолаш стандартларига эга. Корхона ўз маҳсулотларини сўнгги вақтларда Туркия, Эрон каби хорижий давлатларга, шунингдек, республикамизда ўз лойиҳасини амалга ошираётган "Mitsubishi" компаниясига ҳам етказиб бериб келмоқда.

✅  Корхонада ҳаттоки яроқлилик муддати тугаган кабел-сим маҳсулотларини қайта ишлаб, сифатли маҳсулот яратиш жараёнлари ҳам ташкил этилган.

✅ Учрашув сўнгида корхона мутасаддилари ва иштирокчи давлат ташкилотлари ўзаро музокара олиб бориб, яқин келажакда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни мақсад қилаётганликларини таъкидладилар.

 

||  Fb  ||  Tg  ||  Insta  ||  Ytube  ||  Site

Манба: https://t.me/uzeltexsanoat/9724

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>