Янгиликлар
Тармоқлараро энергияни тежаш Жамғармаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ўртасида 833 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди
  • 11.07.2023
  • 169

Жорий йил 10 июль куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш Жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида Глобал экологик фонднинг 833 000 АҚШ доллари миқдоридаги беғараз грант маблағларини жалб қилишга бағишланган маросим ўтказилди.

Тадбирда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш Жамғармаси ижрочи директори Элзод Рахманов ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матилда Димовска хоним грант маблағларини жалб этиш шартномасини имзолашди.

 

 

 

Ушбу грант маблағлари ёрдамида келажакда Жамғарманинг ҳамкор банклари томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш учун ажратилган “Яшил истеъмол кредит”ларининг 30 фоизгача қисмини сўндириш кўзда тутилган.

Грант маблағлари мамлакатимизда энергия ресурларга ошиб бораётган талабни қисман қондириш ва атроф-муҳитга зарарли газларнинг чиқарилишини камайтириш борасидаги юмушларни муваффақиятли ҳал этишда қўл келади.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилишни хотин-қизлар ўртасида янада қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш мақсадида грант маблағлари ҳисобидан аёлларга ажратилган “Яшил истеъмол кредит”нинг 37,5 фоизгача қисми қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/3036

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>